08:26 / 14.12.2018
4 107

2019 йилда табиий газ базавий меъёри жорий этилади

2019 йилда табиий газ базавий меъёри жорий этилади
2019 йил 1 январидан Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан, пойтахтнинг Юнусобод туманида тажриба-синов тариқасида аҳолига табиий газ базавий меъёри жорий этилади. Ушбу меъёр келгусида бошқа ҳудудларга ҳам жорий этилиши кутилмоқда.

Унга кўра, бир абонентга иситиш мавсумида 1000 м3 табиий газ, бошқа ойларда бу меъёр 250 м3 ҳажмида бўлиши белгиланган. Меъёрдан ортиқча ишлатилган табиий газ учун 1,2 баробар коэффициент ҳисобида тўлов амалга оширилади.

Мисол учун:
Агар абонентнинг газ ҳисоблагич кўрсаткичи бир ойда 1500 м3 газ сарфини кўрсатса:

1 000 м3 · 320 сўм (тариф бўйича) = 320 000 сўм

1 500 м3 - 1 000 м3 = 500 м3

500 м3 · 320 сўм (тариф бўйича) · 1.2 (қўшимча коэффициент) = 192 000 сўм

1 500 м3 = 320 000 + 192 000 = 512 000 сўм.

Жами бир ойда 1500 м3 газ сарфига 512 000 сўм тўлов белгиланади.

Шунингдек, қарорда электр энергияси учун меъёр 300 кВт бўлиши ҳам белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2019 йилда табиий газ базавий меъёри жорий этилади