
21 декабрь куни Адлия вазирлиги томонидан ДЙҲХХ раҳбар ходимлари иштирокида «Адлия ахбороти» брифинги ва матбуот анжумани ўтказилди. Унда 10дан ошиқ қонун ҳужжати ҳақида маълумот берилди.
Брифинг давомида жорий йилнинг 1 декабрида қабул қилинган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорнинг муҳим жиҳатларини тушунтиришга қаратилган матбуот анжумани ҳам ўтказилди.
Kun.uz мухбири тадбирда иштирок этган Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бош инспектори Илҳом Идировга асосланиб хабар беришича, қарорга асосланган низомга мувофиқ, ЙПХ ходими қуйидаги ҳоллардагина ҳайдовчи ва йўловчилардан транспорт кабинасидан чиқишини талаб қилиши мумкин:
- транспортдаги техник носозлик ва юк ташиш қоидаси бузилганини бартараф этиш учун;
- ҳайдовчи транспортни маст ҳолда бошқараётганида;
- транспортнинг двигатель ва агрегат қисмлари рақамлари билан ёзилган рақамлар ўртасида фарқ аниқланганда;
- транспорт ёки юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда;
- ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этишда гумон қилинаётганда;
- ҳайдовчининг кабинада бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши мумкин бўлганида.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 июлдан Йўл ҳаракати қатнашчилари ҳужжатни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик, асоссиз тўхтатиб турилмаслигини талаб қилиш ҳуқуқига эга ҳисобланади.
ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини белгиланган эпикровкада ошкора усулда амалга оширади ҳамда хизматни яширин олиб бориш тақиқланади.
ЙПХ ходими томонидан ўзининг дислокациясидан ташқарида расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар