21:35 / 30.12.2018
6 783

Янги йил мушаклари Тошкентнинг учта жойида отилиши маълум қилинди

Янги йил мушаклари Тошкентнинг учта жойида отилиши маълум қилинди
Янги йил байрами муносабати билан Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани, Чилонзор тумани ва Халқлар дўстлиги майдонида байрам мушакбозликлари бўлиб ўтади. Мушакбозлик 2018 йил 31 декабрдан 2019 йил 1 январга ўтар кечаси, соат 24:00 да бошланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, юртдошларимиз байрам мушакбозлигини қуйидаги манзилларда жонли томоша қилишлари мумкин:
  • Юнусобод туманида: Янги шаҳар кўчаси ва Янги Юнусобод кўчаси кесишмасида, Янги шаҳар ва Боғишамол кўчалари кесишмасида. Халқлар дўстлиги майдонида: Халқлар дўстлиги майдони, Бешёғоч майдони, Сеул ҳамда Бобур кўчаларида;
  • Чилонзор туманида: Бунёдкор кўчаси ва Кичик Халқа автомобил йўли кўчаси кесишмаси, Бунёдкор йўли кўчаси ҳамда “Миллий” стадионининг Чилонзор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида жойлашган автомобиллар тўхташ жойида.

Фуқаролардан мушакбозлик тадбири доирасида эҳтиёткорлик чораларини унутмаслик сўралган. Таъкидлаш жоизки, Янги йил мушакбозлиги томошалари Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг барча телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янги йил мушаклари Тошкентнинг учта жойида отилиши маълум қилинди