09:10 / 16.01.2019
5 082

Андижонда тадбиркорларни қийноққа солган милиционерлар қўлга олинди

Андижонда тадбиркорларни қийноққа солган милиционерлар қўлга олинди
Айни пайтда камида тўрт нафар Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси ходими Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилоят бўлими ходимлари тарафидан сўроқ қилинмоқда.

Андижон вилояти ички ишлар бошқармасига қарашли жиноят қидирув ҳамда терроризмга қарши кураш бўлими вакиллари ўтган йил 19 октябрида қўлга олинган. Бу амални Андижон вилоят ички ишлар бошқармасидагилар ҳам тасдиқлашган.

Андижонлик тадбиркорлардан бирининг айтишича, бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари Тўланбой Раззоқов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бўлимдаги тўрт нафар тезкор ходим — Ҳумоюн, Одил, Ботир ва Шукурлар Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бўлими ертўласида сақланмоқда. Бу милиционерлар сўнгги беш йил ичида вилоят ички ишлар бошқармасини мафия ўчоғига айлантириб олишганди. Улар муваффақиятли фаолият юритаётган, иши юришиб кетган тадбиркорларни арзимас баҳона билан 15 кунлаб камерага қамаб, бизнесини бошқа шахсларга хатлаб беришини талаб қилиб келишган. Мақсадга эришиш йўлида уларни ўта шафқатсизларча қийноқларга солишган. Рози бўлмаганлар устидан йўқ жойдан жиноят ўйлаб топилиб, жиноий иш қўзғатилган. Жабрдийдалар 15 йиллаб муддатга озодликдан маҳрум этилган. Афсуски, тадбиркорлар айбсиз эканликларини ҳеч қайси йўл билан исботлай олишмаган. Уларга бундай имконият қолдирилмаган.

Ҳозирга қадар тадбиркорларнинг 150 нафарга яқин қариндошлари милиционерлар устидан юқори ташкилотларга шикоят аризалари йўллаган.
Андижонда милиция ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинганини республика Бош Прокуратурасидагилар ҳам тасдиқлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда тадбиркорларни қийноққа солган милиционерлар қўлга олинди