20:20 / 29.01.2019
5 276

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан учрашади

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан учрашади
Sof.uz нашрининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг апрель ойида расмий ташриф билан Туркия Республикасида бўлади.

Маълум қилинишича, Анқарада Ўзбекистон-Туркия биринчи минтақалараро бизнес форуми ўтказилиши режалаштирилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи икки кун давом этади ҳамда ташриф давомида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашув ҳам бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг 2018 йил 29 апрель - 1 май кунлари Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи муносабати билан ўтказилган бизнес форум доирасида 3 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари бўйича битимлар имзоланган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикасига сўнгги ташрифини 2017 йилнинг 25-26 октябрь кунлари амалга оширган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан учрашади