17:03 / 14.02.2019
6 779

Тўхтасин аканинг уйи остидан «динозавр» қолдиқлари чиқди

Тўхтасин аканинг уйи остидан «динозавр» қолдиқлари чиқди
Фото: «Халқ сўзи»
Фарғона вилояти Риштон тумани Янгийўл қишлоғи, Янгитурмуш кўчаси 2-уйда истиқомат қилувчи Тўхтасин ака ўз уйини қайта таъмирлаш ва реконструкция қилиш жараёнида уйнинг эски поли остидан ноанъанавий кўринишдаги ҳайвон қолдиқлари чиқди. Топилманинг суяк тузилишини айни замонимизда яшаётган ва боқилаётган ёки илмий китобларда фотосуратлари акс этган бирор бир ҳайвонга қиёслай олмагач, уни телефонида суратга олади, деб ёзмоқда «Халқ сўзи».

«Ҳозир яшаётган хонадонимиз 1969 йилда марказий Фарғона чўлларини ўзлаштириш жараёнида янги инфратузилма барпо этиш учун қурилган. Ажабтовур ҳайвон қолдиқларини бирорта ҳайвонга тахмин қила олмадим ва қўшниларни чақирдим. Ҳамма ҳар хил фикрлар, мулоҳазалар билдиряпти. Тахминимизча, динозавр суякларини эслатяпти бу қолдиқлар. Яна билмадим...» — деган Тўхтасин ака.

Хонадон эгасининг айтишича, бу уйлар барпо қилингунига қадар бу ерлар яйдоқ чўл ерлари бўлган. Гиёҳ ҳам ўсмаган. Хонадонлар қоидаларига риоя этилмасдан, ернинг қаттиқ қисмигача кавланмасдан қурилаверган. Шунинг учун бу ҳайвон суяклари безарар сақланган бўлиши мумкин.

«Бизнингча, бу ноёб топилмага мутахассисларнинг кўмаги зарурга ўхшайди. Археологлар илмий хулоса беришлари зарур. Ким билади, ҳали бу ҳайвон қолдиқлари шу кунгача мавжуд бўлган илмий фаразларни бутунлай ўзгартириб юборар», дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тўхтасин аканинг уйи остидан «динозавр» қолдиқлари чиқди