22:48 / 16.02.2019
31 111

Тошкентда 8-синф ўқувчиси кимдан ҳомиладор бўлиб қолди?

Тошкентда 8-синф ўқувчиси кимдан ҳомиладор бўлиб қолди?
18 ёшли йигит мактаб ўқувчиси билан жинсий алоқа қилган. Қиз аборт қилдирган, айбдор эса 3 йилгача қамалиши мумкин.
UzNews.uz’нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасининг хабар беришича, ўтган йилнинг декабрь ойида 2000 йилда туғилган А.Ш. 8-синф ўқувчиси билан жинсий алоқа қилган. Таъкидлаш жоиз, ҳодиса қиз яшаган уйда содир бўлган.

Жорий йилнинг 17 январь санасида 14 ёшли қиз ҳомиладор эканлиги маълум бўлган. 18 январь куни эса қиз Тошкентдаги 6-сонли туғриқ комплексида ҳомиласини олдириб ташлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноий иш қўзғатилган. Ушбу моддага мувофиқ айбланувчи 360 соатгача жамоат ишларига, 2 йилгача аҳлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши, 1 йилдан 3 йилгача озодликдан чекланиши ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 8-синф ўқувчиси кимдан ҳомиладор бўлиб қолди?