
1. 1857 йил 8 март куни Нью-Йоркда тикув ҳамда пойафзал фабрикаларида ишловчи аёлларнинг норозилик намойиши бўлиб ўтди. Аёллар раҳбарлардан 10 соатлик иш куни, қуруқ ва ёруғ хоналар жорий этилиши, эркаклар билан баравар маош тўланишини талаб қилишди. Қарангки, намойиш ўз натижасини берди. Барча талаблар бажарилди. Фабрикалар қошида касаба уюшмалари тузилди. Уларга аёллар аъзоликка қабул қилинди.
2. 8 март 1965 йили расман дам олиш куни деб эълон қилинган. 1914 йили бу кунни расман Халқаро хотин-қизлар байрами деб аташ ҳақида қарор қабул қилинган.
3. Сурияда 8 март Инқилоб куни сифатида байрам қилинади.
4. Малайзияда 8 март «Султон куни» деб эълон қилинган.
5. Собиқ советлар даврида махсус «8 март» деган атир ишлаб чиқарилган.
6. Дунёдаги масаллардан иборат илк китоб 1809 йил 8 март куни чоп этилган.
7. 1169 йил 8 март куни Владимир Суздальский Киевни босиб олган.
8. 1702 йил 8 март куни Анна Англия қироличасига айланган.
9. 1728 йил 8 март куни Россия императори Петр II нинг тож кийиш маросими ташкил этилган.
10. 1862 йил 8 мартда Нью-Йоркдаги сўнгги қароқчи қатл этилган.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар