15:33 / 10.03.2019
3 962

«Газель»нинг ойнасини синдириб, 5,5 млн сўм пулни ўғирлаган шахслар қўлга олинди

«Газель»нинг ойнасини синдириб, 5,5 млн сўм пулни ўғирлаган шахслар қўлга олинди
2018 йил 21 декабрь куни Самарқанд вилояти Жомбой тумани «Найман» маҳалласида яшовчи Х.Р. ўзининг «Газель» машинасида Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани «Буюк Ипак йўли» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида тўхтаб дам олаётган вақтида, уч номаълум шахс давлат рақамлари аниқланмаган Nexia‘да келиб, унинг машинаси ойнасини тош отиб синдирган.

Сўнг «Газель» салонидан 5,5 миллион сўм пулни олиб, воқеа жойидан яширинган. «Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди», — дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани «Қорахитой» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Б.А., М.А. ва Д.Т. содир этганликлари аниқланиб, ушланган. «Тергов ҳаракатлари давом этмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Газель»нинг ойнасини синдириб, 5,5 млн сўм пулни ўғирлаган шахслар қўлга олинди