Ҳаво йўлларининг биринчи Airbus A320neo самолёти Тошкентга етиб келди (фото)

  • 12 март 2019, 15:43
  • 1 332
  • Жамият
  • Ҳаво йўлларининг биринчи Airbus A320neo самолёти Тошкентга етиб келди (фото)
    Ўзбекистон Ҳаво йўлларининг биринчи Airbus A320neo самолёти бугун соат 18:00 да Ислом Каримов номидаги Тошкент аэропортига келиб қўнди.

    “Airbus A320neo – 150 йўловчи ўриндиқларига эга, янги LEAP-1A двигателлари туфайли ушбу самолёт олдингиларига нисбатан 20 % га камроқ ёнилғи сарфлайди. Янги самолётнинг учиш узоқлиги 5000 кмни ташкил қилади. Шу туфайли у бутун Марказий Осиё ҳудудида хизмат кўрсатиши мумкин”, - дейилган хабарда.

    Эслатиб ўтамиз, ушбу самолётни ектазиб бериш ҳақидаги шартнома 2017 йилда имзоланган эди. Ўзбекистон Ҳаво йўллари паркида айни дамда бир неча Airbus A320 самолётлари муваффақиятли хизмат қилиб келмоқда. Ундан ташқари Boeing 757, 767 ва 787-8 Drimlinear самолётлари ҳам бор.






    » » Ҳаво йўлларининг биринчи Airbus A320neo самолёти Тошкентга етиб келди (фото)