19:02 / 15.03.2019
12 771

Жиззахда машҳур бўлган фолбин аёлнинг сирлари фош бўлди

Жиззахда машҳур бўлган фолбин аёлнинг сирлари фош бўлди
Фуқароларни соддалигидан фойдаланиб, уларга бахтини очиш, келажаги ҳақида башорат қилиб фол очиш ва шу каби алдов ишлари билан турли вилоятларда шуғуллангани учун муқаддам беш марта судланган Гулнора Алимардонова (исм шарифи ўзгартирилган) яна фирибгарлик жиноятига қўл урган.

Гулнора Алимардонова алдаш ёки ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Шароф Рашидов туманида яшовчи Ҳошимова Мунирага (исм шарифи ўзгартирилган) ўзини «эскича»дан хабари борлигини, «бахти боғланиб, кимдир сизни қаттиқ ўқитган, мен сизни йўлингизни ва бахтингизни очишга ўқийман, шундан кейин бахтингиз очилиб яхши жойга келин бўласиз, менга шундай аён беряпти, мени ўқишим учун, аввало, каттароқ миқдорда пул берасиз» деб унинг ишончига кирган.

Сўнг Ҳошимова Мунирадан 350 доллар, 1160000 сўм пул, нархи 1320000 сўм бўлган 6 граммлик тилла узук, нархи 1980000 сўм бўлган 9 граммлик тилла браслетни, баҳоси 900 минг сўм бўлган бир дона «чайка» номли тикув машинасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг эҳтиёжлари учун сарф қилиб юборган.

Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди Гулнора Алимардоновани юқоридаги ҳаракатлари учун ЖК 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан айбдор деб топиб, беш йил икки ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Мақсуд Раимов
Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди судьяси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда машҳур бўлган фолбин аёлнинг сирлари фош бўлди