5 728
Гулнора Каримованинг жияни Акбар Абдуллаевга тегишли йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди
«E-IJRO AUKSION» электрон аукцион савдо майдончасида суд томонидан хатланган Паркент тумани Кумушкон қишлоғидаги нотурар кўчмас мулк объекти боғи очиқ аукционга қўйилди.
Умумий майдони 4,5 га. бўлган нотурар объектнинг бошланғич баҳоси 8 237 126 532.00 сўмни ташкил этади.
Баъзи манбаларда ушбу йирик объект Гулнора Каримованинг жияни Акбар Абдуллаевга тегишли эканлиги айтилади. Акбар Абдуллаев бир неча йиллар давомида Фарғона вилоятида жойлашган йирик саноат иншоотларини назорат қилиб келгани маълум. Улар орасида Фарғона нефтни қайта ишлаш ва Қувасой цемент заводлари ҳам бўлган.
Эслатиб ўтамиз, «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган давлат мулки объектлари хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали эълон қилиб борилмоқда.
ЎзА
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди
Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади
“От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя)
Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди
U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди
Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео)