Банк олдидаги қарздорлик сабабли кўчмас мулк аукционга чиқарилди

Бугунги кунда банк кредитлари бўйича юзага келган қарздорликларни қонунчиликда белгиланган тартибда ундириш, банк олдидаги кредит мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган қарздорга нисбатан қўзғатилган ижро иши доирасида қарздорликни қоплаш мақсадида унинг номидаги кўчмас мулкка қонунчиликда белгиланган тартибда тақиқ қўйилиб, электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди
Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор B.N. МЧЖ ва А.Илардан Асака банк Нукус БХО фойдасига 707,8 млн сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.
Қарздорликни қоплаш учун қарздорга тегишли бўлган Нукус шаҳри, "Гулзор" маҳалласи, Ўзбекистон гузари кўчасида жойлашган гаровдаги нотурар жойга ундирув қаратилган. Уйнинг бошланғич баҳоси 812,5 млн сўм этиб белгиланиб аукционга чиқарилди.































Изоҳлар 0
…