06:34 / 26.04.2019
2 924

«Бу бола кўпчилигимиздан кўра бахтлироқ...»

«Бу бола кўпчилигимиздан кўра бахтлироқ...»
Сиз кўриб турган ушбу сурат анчадан буён ижтимоий тармоқларда «айланади». Фойдаланувчилар унга ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб, турлича изоҳ беришган.

Изоҳлар орасида биттаси, айниқса, эътиборга молик. Ҳассос шоира ва журналист Дилфуза Комил суратни шундай тавсифлайдики, фикрига қўшилмасликнинг иложи йўқ. Ўқинг-а:

«Бу бола жуда кўпчилигимиздан кўра бахтлироқ ва ақллироқ! Чунки унинг учун ҳаётда ечилмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. Бу бола айтгани муҳайё қилинадиган, эрка болалар сингари арзимаган етишмовчиликдан ўзини йўқотмайди, қийинчиликлар қаршисида довдирамайди, меҳнатдан қочмайди. Арзимаган нарсалар сабаб ўзи учун ҳам, атрофдагилар учун ҳам муаммо чиқармайди. Аксинча, бу бола муаммоларнинг ечимини топа олади, ҳаётнинг тилини тушунади. Тақдирга исён қилмайди, аксинча, тақдир билан дўстлашади. Йўлсизликда ЙЎЛ борлигини билади...»

Нима дедингиз?

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Бу бола кўпчилигимиздан кўра бахтлироқ...»