Болаларни ўйнатгани Самарқанд дарвозага олиб боргандим, узр…у, сал кам аёллар ҳаммомига киргандек бўлдим... Ҳадисдаги "кийинган ялонғочлар", деган жумла ёдимга келди. Эҳтимол, илгарги аждодларимиз бу гапни бизчалик тушунмаган бўлса керак..
Мусулмон эркаклар, ўзбек ўғлонлари қаёққа қарашяпти? Опангиз, синглингиз ё қизингиз бўлса, эҳтимол, маҳрам бўлгани учун сиз унга ёмон назар билан боқмассиз, аёлингиз бўлса, уни кўравериб кўникиб кетгандирсиз, аммо сиз уларни кўрадиган бегона кўзларнинг назарини ҳам ҳисобга олинг, худди ўзингиз бегона аёлларни кўрганда ўзгарганиз каби... Ё аёлингизга, опа-синглингизга йўналган ёт нигоҳлар сизга ёқадими?
Наҳот, аёл-қизларимиз шаҳвоний назарларга шунчалар ўч бўлиб кетган бўлса? Нима, бировларнинг кўзи ўйнамаса, кўнгли жойига тушмайдими уларнинг? Нима учун кўчада бунчалар ечинишга, ноз-карашмалар қилишга ишқибозлар? Зийнатларини кўча-кўйда кўз-кўз қилишдан мақсaдлари нима ўзи? Бир нарса десангиз, дилим пок деб бонг уришади. Дили пок одамнинг амали ҳам пок бўлади-ку!
Ёки нима қилаётганларини ўзлари ҳам англашмайдими? Бегона назарларни аёллар ҳис этмайдими ё? Аслида муслима аёл маҳрамлари олдида ҳам бу шаклда юролмаса керак? Катталаримиз: "Биз онамизнинг ўмровини ҳам кўрмаганмиз", дейишарди.
Уйланмаган бир йигитнинг гапи эсимга тушди: "Зинонинг ёмонлигини биламиз, лекин қизларнинг кийинишини кўряпсиз-ку, ака, айниқса, ёз келгач, илож қолмаяпти-да".
Мана, муҳтарама аёллар, сизларнинг "исиб кетишингиз" нималарга олиб бормоқда! Кейин ўғлим айниди, укамнинг бошини айлантиришди, эримни йўлдан урди, деб юрасизлар. Ака-сингил, опа-ука, ҳатто ота билан қиз ўртасида зино урчиб бораётганининг асосий сабаби ҳам шу "иссиқчанлик" эмасмикин?
Эътибор берсангиз, ҳаммаси ўзимизнинг ўзбек аёллари, сўрасангиз, мусулмонман, дейишади, шу маҳаллаларимиздан, уйларимиздан чиқиб келишган, бошқа жойдан келмаган, ўзга миллатдагилари бўлса ҳам, ўзбек хонимларнинг олдида ип эшолмай қолган.
Хуллас, манзарани кўриб, бежизга динимиз кийиниш меъёрларини қатъий белгилаб бермаган экан, инсонларнинг ўзига қолса, ҳеч қандай чегара бўлмас экан, деган хулосага келдим ва мусулмон бўлганимизга, мусулмон халқ авлоди эканимизга шукрлар айтдим. Биз кимларнинг авлоди эдиг-у...
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Кирғиз Республикасида 45 минг мухлисга мўлжалланган стадион қурилади
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди