23:42 / 21.06.2019
3 568

Қарздор фарзанди таъминоти учун бир йўла 56 миллион сўм тўлади

Қарздор фарзанди таъминоти учун бир йўла 56 миллион сўм тўлади
Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2013 йил 23 январдаги ҳал қилув қарорига кўра фуқаро У.Қозоқовдан ундирувчи М.Хожахонова фойдасига бир нафар фарзанди учун ойлик иш ҳақининг учдан бир қисмидан кам бўлмаган миқдорда алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Учқўрғон туман бўлими иш юритиувида бўлиб, давлат ижрочилари томонидан қарздор алиментни тўлаши юзасидан бир неча бор огоҳлантирилган ва тўланмагани ҳисобига қарздорлик 21 млн. сўмни ташкил этди.

Қарздор ота билан олиб борилган тушунтиришлар самара бериб, қарздорлик бартараф этилди. Ўз ўрнида, У.Қозоқов фарзандини вояга етгунга қадар алимент суммани бир йўла тўлаб бериши тўғрисидаги мурожаати кўриб чиқилди. Мазкур мурожаат ўрганилиб, 2019 йил 1 июнидан то вояга етгунга, яъни 2029 йилнинг 1 июнига қадар алимент ҳисоб-китоб қилиб берилди. Фуқаро Қозоқов фарзанди таъминоти учун 56 миллион 561 минг сўм алимент пулларини бир йўла тўлаб берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздор фарзанди таъминоти учун бир йўла 56 миллион сўм тўлади