14:14 / 03.09.2019
3 483

Самарқанд вилоятида автобус ва юк машинаси тўқнашди

Самарқанд вилоятида автобус ва юк машинаси тўқнашди
3 сентябрь куни тахминан соат 07:00да Самарқанд вилояти, Жомбой туманининг Бешбола қишлоғи ҳудудида «ISUZI» русумли автобус «МАN» русумли юк автомашинаси билан тўқнашди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларга қараганда, автобусда 31 нафар йўловчи бўлган, уларнинг 22 нафари турли даражадаги тан жароҳати олган. 1 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган.

«Тез тиббий ёрдам биригадаси воқеа жойига 5 дақиқада етиб борган. Жами 8та тез тиббий ёрдам бригадаси кўмагида жароҳатланганларнинг барчаси тезкор равишда Жомбой туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан беморларга ўз вақтида тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида санитар авиация хизмати орқали нейрохирург, хирург, травматолог каби қатор тажрибали мутахассислар сафарбар этилди. Айни пайтда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жароҳатланганларнинг 6 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалига даволаниш учун кўчирилган, 3 нафар беморга Жомбой туман тиббиёт бирлашмасида, 13 нафар беморга эса амбулатор тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳалокат оқибатида жабрланганларга юқори малакали тезкор ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Қўшимча дори-дармон ва тиббий воситалар етказиб берилди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг телеграмдаги каналида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд вилоятида автобус ва юк машинаси тўқнашди