00:30 / 13.09.2019
7 980

Регистон майдонида «банкет» ўтказишга вилоят ҳокими рухсат берган (фото, видео)

Регистон майдонида «банкет» ўтказишга вилоят ҳокими рухсат берган (фото, видео)
Жорий йилнинг 8 сентябр куни Регистон майдони Мирзо Улуғбек мадрасасида ўтказилган кечки «банкет» ижтимой тармоқларда кескин эътирозларга сабаб бўлмоқда, деб ёзади блогер Мирзо Субҳонов.

Ушбу «қабулнинг» Ўзбекистоннинг энг машҳур тарихий обидасида ўтқазилганлигини афсус билан айтиб утиш керак. Бирон бир халқ ўзининг тарихий обидаларига «ресторан» ёки «базмгоҳ» сифатида қаралишига йўл қўймаслиги керак албатта, дейди муаллиф.

Мирзо Субҳоновнинг аниқлашича, Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ушбу тадбирни ўтқазишга ўзи рухсат берган бўлсада, ҳокимлик айбни Ташқи ишлар вазирлигига ўтқазишга ҳаракат қилмоқда. Худдики, тадбир Вазирликнинг 2019 йил 30 июлдаги 03-1/32570-сонли хати асосида амалга оширилгандек. Вазирлик ўзининг юқоридаги хатида «Регистондаги банкет» деб номланган тадбир ва бошқаларни ўтқазиш масаласини Самарқанд вилоят ҳокимлиги томонидан «ваколат доирасида тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш» учун йўналтирган холос.

Бундан ташқари Самарқанд вилоят ҳокимига бевосита тўғридан-тўғри келиб тушган мурожаатга "Ташкиллаштирилсин" деб Б.Нуруллаев, Р.Қобилов, Б.Рахматуллаев, Х.Мухаммадиев ва Б.Облоқуловларга топшириқ берилганлиги ҳам жамоатчиликдан яширилди. Мирзо Субҳонов ушбу сўзларига далилларни илова қилган:


Бир неча йил олдин Регистон майдонида ўз фарзандининг никоҳ тўйини ўтқазиш ниятини билдирган асли ўзбекистонлик нефт магнати бизнесмен Азам Аслановга ҳукумат томонидан ҳар қандай пул эвазига ҳам рухсат берилмаганини эслашимиз мумкин. Рад жавобини олган бизнесмен Ялта шаҳрида Регистон макетини қуриб ўзининг «супер тўй»ини йтқазган эди. Ушбу тўйда машҳур ўзбек ва рус хонандалари билан бир қаторда жаҳон микёсидаги эстрада юлдузи Дженнифер Лопес ҳам, бир миллион доллар ҳақ эвазига қатнашгани ҳам шов шувга сабаб бўлган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Регистон майдонида «банкет» ўтказишга вилоят ҳокими рухсат берган (фото, видео)