11:37 / 26.09.2019
2 860

Ставрополда Ўзбекистоннинг етти фуқароси қулликдан озод қилинди (фото)

Ставрополда Ўзбекистоннинг етти фуқароси қулликдан озод қилинди (фото)
Фото: vk.com/alternative.movement
Ставрополь ўлкасида «Альтернатив» кўнгиллилар ташкилоти фаоллари Ўзбекистоннинг етти нафар фуқаросини қулликдан қутқаришди. Улар ўлкага ишлаш мақсадида келишув асосида келишган, аммо буюртмачи ҳужжатларини олиб қўйган.

Ишчилар полиз экинлари даласида жойлашган кулбада яшашган, доимий равишда ишлашган, аммо бунинг эвазига ҳеч нарса олмаганлар. Фаолларга ўзбекистонликларнинг аҳволи ҳақида «асир»лардан бирининг қариндоши айтиб берди, деб ёзмоқда КП - Шимолий Кавказ (Ставрополь). Кўнгиллилар ишчи билан алоқага чиқиб, уни қутқариш режасини ишлаб чиқишга муваффақ бўлишди. У лагердан ҳеч кимга сездирмаган ҳолда қочиб чиқиб, ёрдам кутган ва полициячилар ҳамда фаолларни экин даласига олиб борган.

Озод қилинган ўзбекистонликлар дарҳол уйларига қайтиб кетишмаган, улар вақтинча Нефтекум тумани Ачикулак қишлоғида жойлашдилар. Ишчилар маошларини олиш мақсадида полицияга ариза ёзган. Иш берувчи ўзбекистонликларнинг ҳар бирига 30 минг рублдан тўлаб берди. Шундан кейингина улар уйларига қайтишди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ставрополда Ўзбекистоннинг етти фуқароси қулликдан озод қилинди (фото)