«Севимли» телеканалида эфирга узатилаётган «Зирапча» шоусини Youtube орқали томоша қиляпман. Одатда, ўзбек телеканалларидан сифатли кўрсатувлар чиқишига ишончим у қадар катта эмас. Айниқса, охирги марта қачон ўзбекистонликлар ишлаган бадиий филмни томоша қилганимни эслолмайман.
Лекин «Зирапча» кўрсатуви мени ўзига ром этди. Мен уни аёллар дастури, кўнгилочар кўрсатув эмас, балки инсон фожиасини очиб берувчи ижтимоий асар деб атаган бўлардим.
Реалити шоуда қатнашаётган ҳар бир инсон алоҳида бир дунё; алоҳида тақдирга, фожиага эга. Кўрсатув режиссёрига, ижодкорларига катта раҳмат. Мана шу тақдирни, фожиани иштирокчиларнинг ўз тилидан очиб бера олган. Мен бу дастурни айнан шунинг учун томоша қиляпман.
Ҳар бир қаҳрамонга қўшилиб йиғлагингиз келади, кулгингиз келади. Уларга ачинасиз, раҳмингиз келади; баъзан меҳрингиз жўшади.
Уларнинг фожиаларини бир-бирига боғлаб турувчи умумий сабабларни топгандек бўласиз. Булар — отасиз ёки онасиз ўсиш, ота-она меҳрига тўймаслик, болаликдан оғир ва шафқатсиз турмушга, турли фожиаларга гувоҳ бўлиш, уларда иштирок этиш...
Бугун уларнинг аксарияти кўпчилигимизга ёқмайдиган шахсларга айланган: алкогол ичади, чекади, енгил-елпи ҳаёт кечиради, ҳатто ўғриликларга қўл урган...
Эҳтимол, улар бахтли болаликка эга бўлганда, севимли ота-она бағрида улғайганда, ҳаёт машаққатларига бу қадар эрта йўлиқмаганда, сиз билан биздек нормал одамларга айланган бўлармиди?! Мени шу савол кўп ўйлантиради.
Камчиликлар
Шоу режиссура ва продюсерлик нуқтаи назаридан аъло даражада ишланган. Камчиликлар кўпроқ психолог ва мутахассислар маслаҳатларида кўринади. Асосий психолог Азиза опа ўз вазифасини яхши бажараётгандек. Барча иштирокчилар уни яхши кўради; у қизларнинг ичидан гапларини чиқара олади, лекин психолог сифатидаги маҳорати менда бироз шубҳа уйғотади. Ҳақиқий психолог сифатида эмас, балки кўрсатувга мазмун бағишлаш, қизларни сценарий бўйича йўналтириш учун жалб қилингандек.
Шоунинг 2-фаслида Азиза опадан бошқа яна бир нечта бошқа психологлар ҳам қатнашган эди. Уларнинг иштирокига мутлақо тоқат қила олмадим ва шу боис 2-фасли охиригача кўрмаган эдим. 3-фаслда улар ҳозирча иштирок этмаяпти, Худога шукр.
Хотин-қизлар қўмитаси вакили Жамила опа роли ҳам баҳсли. Унинг фикрлари баъзан менга ёқади, кўпинча эса анъанавий «маънавиятчи» хотин сифатида гавдаланади. Бу эса шоунинг муваффақиятини таъминлаган жиҳатларга соя ташлаб туради.
Умуман олганда, ибрат олиш учун, меҳр-оқибат, яхшилик қилиш, ҳаётнинг, яқинларнинг қадрига етиш каби унутилган ёки ухлаб қолган инсоний ҳисларни яна бир бор уйғотиш учун жуда яхши ижтимоий лойиҳа бўлибди. Кўришни тавсия қиламан.
Манба: Sof.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади