23:10 / 21.10.2019
3 828

ДХХ Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасида юзага келган тирбандликка изоҳ берди

ДХХ Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасида юзага келган тирбандликка изоҳ берди
Қозоғистоннинг «Тажен» чегара божхона пости ва Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган «Довуд ота» чегара божхона пости ўртасидаги йўлда транспорт воситаларининг тўпланиши ва тирбандликлар юзага келган. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари матбуот хизмати маълум қилди.

ДХХ томонидан хабар берилишича, Қозоғистоннинг «Тажен» чегара божхона постида уч кун мобайнида юзага келган техник носозликлар сабабли ҳайдовчилардан Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда бошқа йўналишни танлаш сўралади.

Ўзбекистон Чегара қўшинлари матбуот хизмати қозоғистонлик чегарачилар яқин вақт ичида ушбу техник носозликни бартараф этишига умид билдирмоқда.

Аввалроқ Қозоғистоннинг «Тажен» чегара божхона постидан Қорақалпоғистон Республикаси «Довуд ота» чегара божхона постига киришда 40 та «фура» тирбандлик сабабли навбатда тургани ҳақида хабарлар тарқалган ва Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси бу хабарларга муносабат билдирган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасида юзага келган тирбандликка изоҳ берди

Жамият янгиликлари