21:09 / 29 октября 2019
790

Божхоначилар қиймати 2 млрд. сўмдан ортиқ ноёб маданий бойликларни тўхтатиб қолишди

Божхоначилар қиймати 2 млрд. сўмдан ортиқ ноёб маданий бойликларни тўхтатиб қолишди
Давлат божхона хизмати ходимлари мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, юртимиз ҳудудидан ноёб маданий бойликларни ноқонуний олиб чиқилишини олдини олиш борасида ҳам салмоқли ишларни амалга оширишмоқда.

Хусусан, “Маданий бойликларни олиб чиқиш ва олиб кириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси доирасида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам маданий бойликларни ноқонуний олиб чиқилиши билан боғлиқ йирик қонунбузарликка чек қўйишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

“Сирдарё” чегара божхона постига “Ласетти” автомашинасида кириб келган фуқаро Х.Д.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди. Шундан сўнг автомобиль ва унинг тиркамасидаги юклар ҳайдовчи ва холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, Маданият вазирлигининг тегишли рухсатномаси бўлмаган, 32 дона турли кўринишдаги ҳайкаллар, 1 дона икона, 1 дона хоч, 12 дона кўза ҳамда 1 дона вазаларни яширинча олиб чиқмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Бадиий экспертиза хулосасига кўра, ушбу маданий бойликлар XVII аср охири – XVIII аср бошларида Хитой давлати ҳамда IX аср охири ва XX аср бошларида Ғарбий Европа давлатларида ишлаб чиқарилганлиги ва уларнинг умумий қиймати 2 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этиши маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)