Ҳукумат қарори билан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Низомга кўра, меҳнат муносабатларини рўйхатдан ўтказишда «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси («ЯММТ» ИДАК)дан фойдаланиш ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча иш берувчилар учун мажбурийдир.
«ЯММТ» ИДАКдан фойдаланиш барча юридик ва жисмоний шахслар учун бепулдир.
Иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш «ЯММТ» ИДАКга меҳнат шартномаси ҳақидаги маълумотларни киритиш орқали амалга оширилади.
Шунингдек, «ЯММТ» ИДАКдаги электрон меҳнат дафтарчасига кириш:
- мустақил равишда, жисмоний шахснинг ЭРИдан ёки телефон рақамига SMS хабар орқали юборилган кириш кодидан фойдаланиб – ходим томонидан;
- ходим билан тузилган меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказилганидан сўнг – иш берувчи томонидан амалга оширилиши мумкин.
Маълумот учун: «ЯММТ» ИДАК президентнинг 2019 йил 31 октябрдаги қарорига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб жорий этилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди