16:00 / 14.12.2019
2 748

Отанинг масъулиятсизлигига чек қўйилди

Отанинг масъулиятсизлигига чек қўйилди
Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор К.М.дан ундирувчи С.Е. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзанди таъминоти учун 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро иши юритиш қўзғатилган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан алимент мажбурияти ва қарздорлигини билсада тўлашдан бўйин товлаб юрган қарздор К.М.га 07.08.2018 йилда тегишли тартибда қидирув эълон қилинди.

Мажбурий ижро Бюросининг Яшнобод туман бўлими қидирув бўйича ходимларнинг саъй-ҳаракатлари билан маъсулиятсиз ота топилди ва Яшнобод туман Маъмурий судининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Отанинг масъулиятсизлигига чек қўйилди