06:30 / 19.12.2019
2 668

Сколково фан ва технологиялар институти олими Тошкентда ўз ҳайратини яшира олмади

Сколково фан ва технологиялар институти олими Тошкентда ўз ҳайратини яшира олмади
Фото: IT-Парк
Сколково фан ва технологиялар институти профессори, физика-математика фанлари доктори Иван Оселедец Ўзбекистонга ташриф буюриб, IT-Парк ва Инҳа университети фаолияти билан танишди.

IT-Парк директори Фарҳод Иброҳимов россиялик таниқли профессорга технопарк фаолияти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга ташрифи чоғида томонларнинг ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш борасида эришилган келишувдан бошланганини таъкидлади.

Учрашувда меҳмонга IT-Паркнинг тақдимоти ўтказилди, унда ташкилотнинг умумий фаолияти, стартап жамоалари, резидентлик ва IT-таълим ҳақида сўз борди. Мамлакатимизда бўлажак IT-мутахассисларнинг сони ва сифатини ошириш учун Ўзбекистон Республикаси бўйлаб IT-марказларини ривожлантиришнинг муҳимлиги таъкидланди.

Профессор Оселедес, шунингдек, Сколково Инновация маркази ва IT-Парк ўртасида кадрлар малакасини ошириш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни таклиф қилди.

Иван Оселедец қисқа вақт давомида ташкил этилган IT-Парк ҳозирги кунда бошқа давлатларда узоқ йиллар давомида ташкил этилишини айтиб, бу ерда яратилган юқори технологик жараёнларни кузатиб, ўз ҳайратини яшира олмади.

Шундан сўнг у Тошкентдаги Инҳа университетида ҳам бўлиб, у ерда талабаларга яратилган шароитлар, имкониятлар билан танишди. Бир гуруҳ талабаларга лекция ҳам ўтиб берди.

Эслатиб ўтамиз, физика-математика фанлари доктори Оселедеснинг илмий қизиқишлари соҳаси тензорли ажратишлар, кўп ўлчовли масалалар, ҳисоблаш математикаси, чизиқли алгебра, математик моделлаштириш, маълумотлар таҳлилидир.

Иван Оселедес амалий математикада янги йўналиш – ҳисоблаш тензор усуллари учун пойдевор қўйган ёш олим. Таклиф қилинаётган усулнинг моҳияти ўрганилаётган объектни тавсифловчи кўп ўлчовли маълумотларнинг (массивларнинг) катта ҳажмини самарали қайта ишлашдан иборат. Кўп ўлчовли массивлар (тензорлар – объектнинг математик ифодаси) физика, кимё, биология соҳасида ва маълумотларни қайта ишлаш билан боғлиқ кўплаб масалаларда юзага келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сколково фан ва технологиялар институти олими Тошкентда ўз ҳайратини яшира олмади