date
views 4 766

Ўзбекистонда 16 ёшли қиз ёниб кетди

Ўзбекистонда 16 ёшли қиз ёниб кетди
20 декабрь куни Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани “Обод” МФЙ Бўстон кўчасида жойлашган 36-уйда ёнғин юз берди. Бу ҳақда соат 05:20 да ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати маълум қилди.

Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга етиб борган вақтда яшаш уйининг ички ва том қисми очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 05:33 да қуршаб олинган ва соат 06:00 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 45 кв метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Уйнинг 100 кв метр майдони сақлаб қолинган.

Ёнғинни ўчириш вақтида уй бекасининг набираси 2003 йилда туғилган фуқаро А.С.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғинни тахминий сабаби қўлбола ўтинли иситиш печини ёқиб назоратсиз қолдирилиши. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 16 ёшли қиз ёниб кетди