21:30 / 31.12.2019
4 401

Шайх: "Шунчаки байрам деб ўзингизни алдаманг..."

Шайх: "Шунчаки байрам деб ўзингизни алдаманг..."
Христианлар ўз динларини бизларга ва болаларимизга ўргатиш учун ҳеч қачон тўғридан-тўғри чиқиб биз хочга сиғинамиз демайдилар. Бошқа, кўзга чиройли бўлиб кўринадиган йўлдан келадилар.

Янги йилни қутлаш бизга, ташқаридан келган нарсадир. Ота-боболаримиз бу динни қутлашмаган, билишмаган. Янги йил европаликлар учун бир кун.

Ҳазрати Исо алайҳиссалом, табиийки, биз ҳам севган, ишонган пайғамбар, аммо ҳазрати Исони янги йил арчасига тушади деб ўйлашади. Арчани безатишлари ҳам шу сабабдан. Ҳолбуки бундай нарса йўқ.

Христиан одатларига эргашмасликни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия қилганлар. Мусулмон инсон тўғри бўлган ишни қилиши лозим.
Янги йилни қутлаш, газеталарнинг, телевизорларнинг, халқнинг, мактаб, лицей ўқувчиларининг ёки диний таҳсил олмаган, динга етиша олмаган кимсаларнинг худди миллий байрамдек, худди асрлардан буён бу байрамни нишонланаётгандек кутиб оладиган ҳолига келди. Ҳолбуки, буни АСЛО қилмаслик керак. Чунки ўз урф-одатимизга боғланмасак, бошқаларга тақлид қила-қила ўзлигимизни йўқотамиз.

Болаларни хурсанд қиламиз, шунчаки хурсандчилик қиламиз деб уйларига арча безатадилар, мушакбозлик қиладилар, “Christmas” деб кўчаларни безатадилар, таътилга чиқадилар, ёлғон соқолли бир одамга “совғалар” тарқаттирадилар. Буларнинг ҳаммаси нима? Буларнинг ҳаммаси кўзбўямачилик!
Олдин ўзларига ўхшатиб, сўнгра христианлаштирадилар. Тўғридан-тўғри динларини айтишса ишонишмайди дея қўрқадилар. Олдин кўзбўямачилик қилиб, кейин динимизга ўргатамиз дейдилар.

Айтадиларки: “Бу одам олдин биз тарафга мойил бўлсин, кейин биз боласини кичикликдан ўзимизга ўхшатамиз. Биринчи авлод, иккинчи авлод ва сўнгра учинчи наслда бу ишни ҳал қиламиз”, – дейдилар. Уларни бизнинг ҳожи боболаримиздан умидлари йўқ! Ўз авлодимизни булардан қутқариб гўзал ҳаёт қурмоғимиз лозим!

Эй биродарлар!
Ўзингизни шунчаки байрам қиламиз деб алдаманг...

Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шайх: "Шунчаки байрам деб ўзингизни алдаманг..."