
Сессияда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига 48-Тинчлик сайлов округидан сайланган депутат Артикходжаев Жаҳонгир Абидовичнинг номзодини Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида Тақдимномани ўқиб эшиттирди.
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор бир овоздан маъқулланди.
Регламентга мувофиқ, сессияда “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аьзолигига номзодни тавсия этиш тўғрисида”ги масала ҳам кўриб чиқилди ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан таклиф этилган номзодлар тасдиқланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар