3 762
Шерзод Қудратхўжаев “юлдуз”ларни ҳадеб фигураларини реклама қилмасдан, соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этишга чақирди
Кеча, Тошкент вилоятида жойлашган “Амирсой” тоғ-чанғи курортида бўлиб ўтган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сайёр сессиясида Журналистика университети ректори Шерзод Қудратхўжаев экология ва дам олиш маданияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Sof.uz сайти ёзмоқда.
Қудратхўжаев кўча-кўйда ахлат ташлаб кетадиганларга жарималарни орттириш кераклигини таклиф этди. "Насиҳатлар вақти ўтди. Балки бу учун жарималарни кўпайтириш керакдир. 2 марта 700 000 дан тўлаган кишилар кейинги сафар чиқиндисини ўзи билан олиб кетишни ўрганади", - деди у.
Шунингдек, Шерзод Қудратходжаев эстрада юлдузларини экологик муаммоларга бефарқ бўлмасликка чақирди.
"Шу ўринда ўзбек эстрада юлдузларига мурожаат қилмоқчиман. Ҳар гал Инстаграмга кирганда уларнинг турли брендлар, кийим-кечаклар, озиқ-овқатлар, ҳатто ўз таналарини реклама қилиб тушган расмларини кўраман. Мен бунга қарши эмасман. Сизнинг миллионлаб обуначиларингиз бор, сиз ёшлар орасида машҳурсиз. Истардимки, соғлом ҳаёт тарзи, ижтимоий масалаларни ҳам тарғиб қилсангиз. Масалан, сигарет қолдиқлари, пластик пакетларни ерга ташламаслик, шаҳарни ифлос қилмаслик ҳақида ўз мисолингизда ёшларга ўрнак бўлсангиз", - деди Қудратхўжаев. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди
Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди"
«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди
Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди