22:58 / 16.01.2020
5 626

Бош прокуратура: Қарши шаҳар прокурорининг «иши» ўрганилмоқда

Бош прокуратура: Қарши шаҳар прокурорининг «иши» ўрганилмоқда
Қарши шаҳар прокурорининг хатти-ҳаракатлари тегишли тартибда ўрганилади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Гап шундаки, бугун Қарши шаҳар прокурори Актам Наврўзов бошчилигида ИИБ ходимларидан иборат 10-15 кишилик гуруҳ билан «3 Palma» деб номланувчи ошхона-ресторанига бостириб кириб, мусиқа қўйилган компьютерини тепиб синдиргани ҳамда ўйин-кулги қилаётган мижозларни қўлини орқага қайириб, жиноятчидек судраб олиб кетилгани ҳақида хабар қилинди. «Daryo»нинг тадбиркор Ўткир Остоновга таяниб ёзишича, воқеа 2020 йил 11 январь куни тунги соат 22:30 да содир бўлган.

Фото: «Дарё»/Ўткир Остонов

Фото: «Дарё»
Тадбиркорга кўра, мазкур «рейд»дан бир кун олдин Қарши шаҳар ИИБ бошлиғининг Элмурод исмли ўринбосари уни чақириб, кеч соат 23:00 дан кейин фаолият юритмайман, деган мазмунда тушунтириш хати ёзиб беришини сўраган. Ўз навбатида Ў.Остонов бу талабга жавобан тадбиркор сифатида 24 соат ҳам фаолият юритиши мумкинлиги, тунда иш фаолиятини давом эттириши учун барча талаблар бажарганини айтган.

Фото: «Дарё»
Гап орасида тунги соат 23:00да мусиқани ўчиришини, аммо овқатланиш учун ўтирган мижозларини ўша пайт чиқариб юбора олмаслигини алоҳида тушунтирган.

Фото: «Дарё»
Шунга қарамай суҳбатнинг эртаси куни юқоридаги воқелик содир бўлган...

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура: Қарши шаҳар прокурорининг «иши» ўрганилмоқда