
“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 1 февралидан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилади.
2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:
✔️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўм;
✔️ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 238 610 сўм;
✔️ энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 466 680 сўм;
✔️ болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 466 680 сўм;
✔️ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 286 390 сўм этиб белгиланди.
Шунингдек, қарор билан:
✔️ 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам;
✔️ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари тасдиқланди.
Базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўм ўзгаришсиз қолдирилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар