date
views 5 077

Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусни қандай енгиш кераклигини айтди

Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусни қандай енгиш кераклигини айтди
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирусга қарши курашда Хитойдан ўрнак олишга чақирди ва барчадан интизомли бўлишни сўради.

«Бугунги кунда фақат Хитой коронавируснинг ўсишини тўхтата олди. Ўлимларни ҳам ортга қайтара олди, ижобий ўзгартиришга эришди, вазиятни қўлга олди. Ниманинг ҳисобига? Тартиб-интизомнинг ҳисобига. Халқнинг тўғри тушунгани ҳисобига. Хитойда ҳам бошида анча қийинчилик бўлди. Ҳаттоки улар карантин талабларига риоя этмаганларга жиноий жавобгарлик жорий этиб, махсус қамоқхоналаргача олиб боришди.

Албатта, бизнинг мамлакатда бундай чоралар ҳақида гап кетмаяпти, лекин биз мана шу талабларга риоя этсак, касалликни ўз вақтида аниқлаш имконига эга бўламиз. Оила аъзолари, ҳамкасблари, маҳалладошлари ёки тенгдошларини ҳам кузатиб, уларга тарқалишига йўл қўймаймиз
», — деди Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусни қандай енгиш кераклигини айтди