date
views 3 103

Қидирувда бўлган автомашина топилгач қарздорлик қопланди

Қидирувда бўлган автомашина топилгач қарздорлик қопланди
Мажбурий ижро бюроси Шўрчи туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2019 йил 1 ноябрдаги ижро варақасига асосан қарздор хусусий корхона ва ижро ҳужжатида кўрсатилган бир неча фуқародан АТ “Ҳамкор банк” Денов филиали фойдасига 17765 EURO кредит қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли бўлган юк автомашинаси ҳамда “Lacetti” русумли автомашиналари борлиги аниқланган. Бироқ, қарздорлар мазкур автотранспорт воситаларини номаълум жойларга яшириб келганлиги сабабли Бюронинг туман бўлими томонидан қидирув эълон қилинган.

Бўлимнинг қидирув гуруҳи томонидан “Lacetti” русумли автомашина топилиб жарима майдончасига олиб келиниб, хатловга олинган. Қарздорларга ушбу автотранспорт воситаси аукцион савдосига чиқарилиши ҳақида огоҳлантирилгандан сўнг, кредит қарздорликлари тўлиқ қоплаб берилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувда бўлган автомашина топилгач қарздорлик қопланди