18:30 / 23.03.2020
3 483

Вилоятлараро «пост»лар вақтинча ишлаб туради

Вилоятлараро «пост»лар вақтинча ишлаб туради
Ички ишлар вазири ўринбосари Дониёр Қодиров йўл ҳаракати хавфсизлиги масканлари тикланишини маълум қилди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги махсус штабида ташкил этилган брифингда карантин даврида аҳоли хавфсизлигини таъминлашда юзага келадиган қатор масалалар юзасидан саволларга жавоблар берилди.

«Карантин даврида вилоятларда илгари фаолият юритган йўл ҳаракати хавфсизлиги масканлари вақтинча фаолият олиб боради.
Юзага келаётган муаммоларни тизимли бартараф этиш мақсадида бу чорани қўллаймиз. Шу мақсадда вилоятлараро йўл ҳаракати хавфсизлиги масканлари фаолияти вақтинчалик тикланади.

Уларнинг вазифаси Тошкент шаҳрига кириб келаётган автомобил ҳайдовчиларига ҳаракат чеклангани ҳақида (янгиликлардан бехабар бўлса) ахборот беришдир. Ҳар бир вилоятдаги йўл ҳаракати хавфсизлиги масканларида огоҳлантирув ва маълумот бериш тизимини йўлга қўямиз.

Масканларда Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари бирга ҳамкорликда хизмат олиб боришади», дейди вазир ўринбосари Дониёр Қодиров. Транспорт вазирлиги 23 март куни Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш ëпилишини эълон қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вилоятлараро «пост»лар вақтинча ишлаб туради