22:30 / 23.03.2020
3 096

Карантинга жойлаштириладиганлардан мобил телефонлар олиб қўйилади

Карантинга жойлаштириладиганлардан мобил телефонлар олиб қўйилади
Фото: EPA/Vostock-photo
Ўзбекистонда коронавирус юқтириши оқибатида карантинга жойлаштирилган шахсларнинг айрим буюмлари вақтинча олиб қўйилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган.

«Коронавирус инфекциясини юқтирган ёки ушбу инфекцияни юқтирганликда гумон қилиниб карантинга жойлаштирилган шахсларга тегишли бўлган мобиль телефон, аудио ва видео воситалар, банк карталари ҳамда бошқа ахборот ташувчи буюмлар вақтинча олиб қўйилади.

Бунда вақтинчалик олиб қўйилган буюмлар шахс инфекция юқиши мумкин бўлган даврда мулоқотда бўлган шахслар ва борган жойларини аниқлаш мақсадида ўрганилади.

Вақтинчалик олиб қўйилган буюмлар шахс даволаш муассасасидан чиқаётган вақтда ўзига қайтариб берилади ёки унинг яқин қариндошлари ёхуд вакилларига топширилади.

Вақтинчалик олиб қўйилган буюмларни сақлаш (қўриқлаш) тегишли даволаш муассасаси томонидан ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмалари билан биргаликда ташкиллаштирилади», дейилади коронавирус инфекцияси аниқланганда (гумон қилинганда) бажариладиган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карантинга жойлаштириладиганлардан мобил телефонлар олиб қўйилади