
Иллюстратив фото
«Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ҳукумат қарори қабул қилингани ҳақида хабар берилганди.
Қарорга кўра, барча ташкилот раҳбарлари (иш берувчилар) қуйидагиларга риоя этишлари шарт:
- ташриф буюрувчи шахсларни фақат тиббий ниқоб ва тиббий воситаларни қўллаган ҳолда киритиш тартибини жорий этиш;
- иш жойларида ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаш ва ҳарорати юқори ходимларни иш жойида бўлишига йўл қўймаслик, ушбу ходимлар ҳақида соғлиқни сақлаш органларига зудлик билан хабар бериш;
- коронавирус юқтирган ходим билан мулоқотда бўлганлар ҳақида дарҳол маълумот бериш, касалланган шахс бўлган жойларни дезинфекциядан ўтказиш чораларини кўриш;
- ходимларга изоляция режимида бўлишга оид талабларга риоя этишда кўмаклашиш. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар