18:54 / 08.04.2020
2 615

Карантин даврида Тошкент ҳавоси тозалангани қайд этилди

Карантин даврида Тошкент ҳавоси тозалангани қайд этилди
«Ўзгидромет» Тошкент шаҳрида коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича эълон қилинган карантин даврида ҳавонинг ифлосланиш кўрсаткичларини маълум қилди.

2020 йил 24 март−6 апрель оралиғида пойтахт атмосфера ҳавосида аниқланадиган ифлослантирувчи моддалар миқдори рухсат этилган меъёрдан юқори бўлгани кузатилмади. Атмосфера ҳавоси ифлосланиши индекси 4,15 дан 2,5 гача пасайди.

Атмосфера ҳавоси ифлосланиш даражасининг кўрсаткичи бу атмосфера ифлосланишининг комплекс индекси (АИИ)дир. АИИ бешта асосий ифлослантирувчи модда (чанг, углерод оксиди (ис гази), азот диоксиди, олтингугурт диоксиди ва аммиак) бўйича ҳисобланади. АИИ нинг 5 баллдан кам қийматлари паст ифлосланиш даражасига мувофиқ.

Ой бошидан бери ҳаводаги:
- чанг концентрацияси 0,16 дан 0,14мг/м3 гача ( рухсат этилган меъёр 1,1 дан 0,9 гача);
- азот диоксиди — 0,04 дан 0,02мг/м3м гача (РЭМ 1 дан 0,5 гача);
- углерод оксиди — 2,6 дан 2,2мг/м3 гача (РЭМ 0,9 дан 0,7 гача) пасайгани қайд этилди;
- олтингугурт диоксиди ва аммиак миқдори ўзгаришсиз қолди — тегишли равишда 0,003 ва 0,01мг/м3 (РЭМ 0,06 ва 0,25).

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карантин даврида Тошкент ҳавоси тозалангани қайд этилди