«Ўзгидромет» республиканинг 9 вилоятида сел хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг 9 вилоятида сел хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» 4–6 июль кунлари кутилаётган ёмғирлар муносабати билан тезкор огоҳлантириш эълон қилди.

Маълум қилинишича, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Айрим жойларда ёмғир сувларининг тўпланиши ҳудудларни сув босишига олиб келиши эҳтимоли ҳам бор.

Қашқадарё вилояти

Сел хавфи қуйидаги туманларда кузатилиши мумкин:

  • Яккабоғ;

  • Деҳқонобод;

  • Чироқчи;

  • Китоб;

  • Шаҳрисабз;

  • Қамаши;

  • Ғузор.

Сурхондарё вилояти

Огоҳлантириш қуйидаги ҳудудларга тааллуқли:

  • Сариосиё;

  • Узун;

  • Олтинсой;

  • Денов;

  • Бойсун;

  • Шеробод;

  • Шўрчи;

  • Қумқўрғон;

  • Музробот.

Самарқанд вилояти

Хавф эҳтимоли мавжуд ҳудудлар:

  • Ургут;

  • Самарқанд;

  • Булунғур;

  • Нуробод;

  • Қўшработ;

  • Каттақўрғон;

  • Пайариқ;

  • Жомбой;

  • Иштихон.

Навоий вилояти

  • Хатирчи;

  • Навбаҳор;

  • Нурота;

  • Конимех;

  • Кармана.

Жиззах вилояти

  • Зомин;

  • Бахмал;

  • Ғаллаорол;

  • Шароф Рашидов;

  • Фориш;

  • Янгиобод.

Тошкент вилояти

Сел-сув тошқини хавфи қуйидаги туман ва шаҳарларда сақланиб турибди:

  • Оҳангарон;

  • Бўстонлиқ;

  • Паркент;

  • Пискент;

  • Ўртачирчиқ;

  • Юқоричирчиқ;

  • Ангрен шаҳри;

  • Олмалиқ шаҳри.

Наманган вилояти

  • Поп;

  • Косонсой;

  • Чортоқ;

  • Чуст;

  • Наманган;

  • Янгиқўрғон.

Фарғона вилояти

  • Сўх;

  • Шоҳимардон;

  • Фарғона;

  • Бешариқ.

Андижон вилояти

  • Андижон;

  • Асака;

  • Жалақудуқ;

  • Қўрғонтепа;

  • Пахтаобод;

  • Избоскан;

  • Хўжаобод;

  • Марҳамат;

  • Хонабод шаҳри.

Фуқаролар эҳтиёткорликка чақирилди

«Ўзгидромет» тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ҳамда ушбу йўналишларда ҳаракатланаётган ҳайдовчиларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.

Кучли ёмғир вақтида сел йўллари, дарё ва сойлар яқинида бўлмаслик, тоғли йўлларда эса вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳаракатланиш тавсия этилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар