date
views 2 571

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1678тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1678тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 21 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 21 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1678 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди. Ўтган вақт мобайнида вирус бутун республика ҳудуди бўйлаб тарқалди.

Сўнгги тўрт кун мобайнида янги аниқланаётган ҳолатлар сони камаймоқда. 18 апрель куни 85 киши, 19 апрелда 75, 20 апрелда 62 ва 21 апрелда 51 кишида коронавирус тасдиқланди. Шу вақтгача 357 киши касалликдан соғайди, 6 киши вафот этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1678тага етди