Тошкентда ҳаракатдаги икки машина устига дарахт қулади

Тошкентда эрталабки соатларда кутилмаган ҳодиса содир бўлди. Мирзо Улуғбек туманида ҳаракатланиб бораётган икки автомашина устига дарахт синиб, қулаб тушди.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 2 сентябрь куни соат 05:32 да Мирзо Улуғбек туманидаги “Шаҳрисабз” маҳалласи, Махтумқули кўчаси, 1-уй қаршисида юз берган.
Дарахтнинг кутилмаганда синиб кетиши натижасида йўлда ҳаракатланаётган икки автомобиль унинг остида қолган. Ҳодиса ҳақида хабар олиниши билан воқеа жойига қутқарув экипажлари ҳамда тегишли хизматлар жалб қилинган.

Мутахассисларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида йўлни тўсиб қолган дарахт қисмлари бартараф этилган. Шундан сўнг транспорт воситаларининг ҳаракати қайта тикланган.
Эътиборлиси, бахтсиз ҳодиса жиддий оқибатларга олиб келмаган. Расмий маълумотларга кўра, воқеа натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ҳодиса Тошкент кўчаларида ҳаракатланаётган ҳайдовчилар учун табиат инжиқликлари ҳам кутилмаган хавфларни келтириб чиқариши мумкинлигини яна бир бор кўрсатди.






























Изоҳлар 0
…