23:56 / 21.04.2020
2 299

Тошкент шаҳри ва вилоятида рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддати 10 кундан 15 кунга узайтирилмоқда

Тошкент шаҳри ва вилоятида рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддати 10 кундан 15 кунга узайтирилмоқда
Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий ва вақтинча рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддати 10 кундан 15 кунга ўзгартирилмоқда. Бу – президент Шавкат Мирзиёев томонидан 21 апрель куни имзоланган фармонда акс этган.

Kun.uz’нинг ҳукуматдаги манбаси берган маълумотга кўра, эндиликда доимий ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш фуқаронинг хоҳишига кўра ички ишлар органлари, давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади ҳамда унинг муддати 3 кундан 1 кунга қисқартирилади.

Доимий рўйхатни расмийлаштиришда паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига штамп босиш амалиётидан воз кечиш ва мазкур жараёнларни рақамлаштириш кўзда тутилмоқда.

Доимий рўйхатга олишни расмийлаштиришда аввалги яшаш жойидан мустақил рўйхатдан чиқиш тартиби ҳамда ҳарбий хизматга мажбурларнинг доимий рўйхатга туришдан олдин ва кейин ҳарбий ҳисоб учун мудофаа бўлимларига бориш тартиби бекор қилиниб, ушбу жараёнлар идоралараро электрон дастур орқали амалга оширилади.

Янги туғилган чақалоқлар ФҲДЁ органининг ўзида туғилиш ҳақидаги гувоҳнома бериш жараёнида отаси ёки онасининг яшаш манзили бўйича доимий прописка қилиш тартиби жорий қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳри ва вилоятида рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддати 10 кундан 15 кунга узайтирилмоқда