22:46 / 23.04.2020
43 869

Рамазон ойида оғиз ёпиш ва очиш дуоси ҳамда вақтлари

Рамазон ойида оғиз ёпиш ва очиш дуоси ҳамда вақтлари
2020 йил 24 апрелдан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари ҳам дунёнинг бошқа мамлакатларидаги мусулмонлар сингари Исломнинг тўртинчи аркони бўлмиш рўза ибодатини адо эта бошлайди. Сизларга 2020 йил учун Тошкент вақти бўйича Рамазон тақвимини ҳамда Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) ва Ифторлик (оғиз очиш) дуоларини тақдим этамиз.

Бошқа шаҳарлар Тошкент вақтидан қуйидаги дақиқаларга фарқланади:
Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олмаота (-21)
Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси
Навайту ан асувма совма шаҳро рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа, Аллоҳу акбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун Аллоҳ буюкдир.

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афтарту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту бироҳматика я арҳамар рооҳимийн.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рамазон ойида оғиз ёпиш ва очиш дуоси ҳамда вақтлари