
6 май, чоршанба куни Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида ғаройиб жонивор пайдо бўлди. Республика Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси инспекцияси ходимлари воқеа жойига бориб ўрганишганда, ушбу ноёб ҳайвон Қизил китобга киритилган олакузан эканлиги аниқланди.
Жонивор тумандаги “Жана-қала“ овулида яшовчи Б.Жексенбаевнинг хонадонга келиб қолган.
Охирги йилларда ерларнинг ўзлаштирилиши натижасида олакузан кескин камайиб кетган. Ҳозир мамлакатимизда тахминан беш мингтачаси сақланиб қолган. Қизилқум ва Зарафшон қўриқхоналарида муҳофаза қилинади. Ушбу жонзод Нукус ҳайвонот боғига топширилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар