12:28 / 22.05.2020
3 599

Автомашинадан улуш тақсимланди

Автомашинадан улуш тақсимланди
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 27.01.2020 йилдаги қарздор У.Кургановдан, ундирувчи Ш.Курганова фойдасига никоҳ пайтида биргаликда олинган автотранспорт воситасининг ажримдаги эр-хотин ўртасида 1/2 қисм улуш тақсимланиб, жами 15 млн. 689 минг сўм, яъни 1 улушини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Миробод туман бўлими иш юритувига жорий йилнинг 26 март куни келиб тушган ва шу куни ижро иши қўзғатилиб автотранспорт воситасига таъқиқ қўйилиб, давлат ижрочиси томонидан қарздор фуқаро огоҳлантирилган.

Қарздорга берилган ихтиёрий муддатда қарздорликни тўламаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро харакатларига киришилиб 2020 йил 21 май куни давлат ижрочиси Б.Матмуратов томонидан қарздордан юқорида кўрсатилган қарздорлик суммаси ундирувчи фойдасига тўлиқ ундирилди ва ижро иши шу куни "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида" ги Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автомашинадан улуш тақсимланди