19:44 / 22.05.2020
2 275

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили АҚШ элчиси билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили АҚШ элчиси билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
Фото: «Gazeta.uz»
Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев 20 май, чоршанба куни АҚШ элчиси Даниель Розенблюм билан видеоконференсалоқа шаклида музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Таъкидланишича, турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди, шунингдек, Афғонистондаги ҳозирги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат чоғида энергетика, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳаларда турли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳам муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойининг охирларида Исматулла Эргашев Хитой элчиси билан Афғонистон муаммосини ҳал этиш масалаларини муҳокама қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Президентининг махсус вакили АҚШ элчиси билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди