07:00 / 02.06.2020
2 405

Пайариқ тумани – "қизил" ҳудуд. Аммо автомобиллар яширин йўлдан қатнамоқда (видео)

Пайариқ тумани – "қизил" ҳудуд. Аммо автомобиллар яширин йўлдан қатнамоқда (видео)
Пайариқ тумани ҳозирда “қизил” ҳудуд бўлиб, кучли карантин тартиби жорий этилган. Шу сабабли кирувчи ва чиқувчи йўллар ёпиб қуйилган. Шунга қарамасдан пайариқликлар Жомбой тумани билан чегарадош "Даучар" қишлоғидаги тор йўлдан карантин тартибини бузган ҳолда тинимсиз қатнашмоқда. Ҳозирда бу йўл назоратга олинмаган, деб хабар бермоқда "Ёш журналистлар" мактаби ўқувчиси Толмасжон Тошболтаев.

Маҳаллий аҳоли эса бундан норози бўлмоқда. "Ўз уйингни ўзинг асра" деб бекорга айтишмаган. Карантин қилиндими, ҳамма унга буйсунишга мажбур.

Ушбу видеолавҳада кўриб турганингиздек чекка қишлоқдаги автомобиль йўлида ҳеч қандай пост қўйилмаган. Бу ерда 30 дақиқа ичида 10 та автомашина ўтиб кетганини кўрдик.

Мана, нима учун аҳоли орасида касаллик кўпаймоқда. Аҳоли вакиларининг ҳавотирида ҳам жон бор. Мутасаддилар, албатта, ушбу ҳолатга эътибор қаратади деган умиддамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пайариқ тумани – "қизил" ҳудуд. Аммо автомобиллар яширин йўлдан қатнамоқда (видео)