15:39 / 04.06.2020
3 019

Шавкат Мирзиёев аҳолини иш билан банд қилиш қоғозда эмас, амалда бўлиши лозимлиги айтди

Шавкат Мирзиёев аҳолини иш билан банд қилиш қоғозда эмас, амалда бўлиши лозимлиги айтди
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 3 июнь куни камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тайёрланган «темир дафтар»лар, яъни камбағал аҳоли қатламининг камайишига қараб секторлар фаолиятига баҳо берилиши ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.

«Барча сектор раҳбарлари бир ҳолатни тушуниб олиши лозим. ‘Темир дафтар’да умумий кўрсаткичлар эмас, ҳар бир оила, ҳар бир фуқаронинг муаммоси ва унинг ечими акс этиши керак. Бу рўйхатга тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда бир нафар аъзосини иш билан таъминлашимиз шарт. Агар уларни иш билан таъминламасак, ҳеч қанақасига бу оила оёққа туролмайди. Шу орқали уларни муҳтожликдан чиқаришимиз мумкин.

Лекин ҳамма жойда ҳам вазият бирдек ташкил этилмаяпти. Сектор раҳбарлари ҳам вазиятга тўғри баҳо бермаяпти. Берилаётган ижтимоий ёрдам барча эҳтиёжмандларга тўғри етиб бормаяпти. Масалан, Ангрен шаҳридаги солиқ идораси раҳбари секторида 60 та эҳтиёжманд оилага кўмак берилди, деб сохта маълумот тақдим қилган. Бу нима деган гап?! Сектор раҳбари – давлатнинг вакили мана шундай сохта маълумот берса, жамиятимизда хиёнат қиладиган одамлар ишлаётганидан далолат
», — деган Президент.

Шавкат Мирзиёев бугунги оғир шароитда аравасини тортган раҳбарларгина ишлаши ҳақида гапирди. Ҳудудларда камбағалликни қисқартириш борасидаги ислоҳотлар ҳақида гапира туриб, аҳолини иш билан банд қилиш қоғозда эмас, амалда бўлиши лозимлиги таъкидланди. Туман, шаҳар ҳокимлари қаторида прокурор, ИИБ ва солиқ раҳбарларининг фаолиятига ҳар ойда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси депутатларининг хулосаси билан баҳо берилиши айтилди.

«Жиноят қаерда бўляпти? Ишсизлик бор жойда жиноят бўляпти! Адолатсизлик бор жойда жиноят бўляпти», — деди Президент ва сектор раҳбарлари биринчи навбатда фуқаролар бандлигини таъминлашга эътибор қаратиши лозимлигини уқтирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев аҳолини иш билан банд қилиш қоғозда эмас, амалда бўлиши лозимлиги айтди