2 763
Шавкат Мирзиёев 24 июнь куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этиши маълум қилинди
Фото: «РИА Новости»
Россия 24 июнь куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига ташриф буюриш бўйича Қозоғистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Сербия ва Хорватиядан тасдиқ жавобини олган. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Хабар берилишича, журналистлар Песковдан Москвадаги Ғалаба парадида иштирокини кимлар тасдиқлаганини сўраган.
Бунга жавобан Песков дастлабки рўйхат борлигини, айни пайтда бу масалада иш олиб борилаётганини билдирган.
«Биз Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистондан тасдиқ жавоби олдик, шунингдек, Сербия, Хорватия, Абхазия, Жанубий Осетиядан ҳам тасдиқ бор», — дея маълум қилган Песков.
Шунингдек, Песков бир қатор давлатлар раҳбарлари таклифнома олгани, Россия улардан тасдиқ кутаётганини айтган.
Аввалроқ Владимир Путин Москвада ўтадиган Ғалаба парадига барча МДҲ давлатлари раҳбарларини таклиф қилгани ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон парадда иштирок этишини тасдиқлагани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият сабаб 9 майда ўтиши лозим бўлган Ғалаба парадининг ўтказилишини кечиктирган, бироқ тадбирларнинг қайси санада ўтишига аниқлик киритмаганди. Кейинроқ Путин параднинг 24 июнь куни ўтказилишини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео)
Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда
Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди
Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди
ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди
Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди
Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди
Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади