13:38 / 12.06.2020
3 599

«Бу касаллик ўзимизники бўлиб қолиши мумкин» — Нурмат Отабеков

«Бу касаллик ўзимизники бўлиб қолиши мумкин» — Нурмат Отабеков
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков айни вазият ҳақида қуйидагиларни маълум қилди:

– Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 4 минг 819 нафарга етди. 3 минг 637 нафар, яъни 75 фоиз бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 1 минг 163 бемор даволанмоқда, 12 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазият мураккаблигича сақланиб турибди. Янги касалланиш ҳолатларининг 66 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасидан, 5 нафари Сирдарё, 5 нафари Бухоро вилоятлари ҳамда 2 нафари Самарқанд вилояти Ургут тумани аҳолиси орасидан аниқланган.

Касаллик маълум бир ҳудудда мавжуд бўлса касалликка чалинган ва унинг атрофидагиларда ҳам жамоавий иммунитет шакллана бошлайди. Вакцина ишлаб чиқариш ва амалиётга татбиқ этилиши учун маълум даражада вақт керак. Бу узоқ жараён. Негаки, вакцина ишлаб чиқарилгач ҳам клиник синовдан ўтказилиши, ҳақиқий самарадорлиги баҳоланиши, кейин эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия қилиниши керак. Бу жараён маълум бир вақт талаб қилишини инобатга олиб, биз коронавирус касаллиги қўзғатувчиси билан биргаликда яшашимизга тўғри келади.

Қачондир бу касаллик қўзғатувчиси ўзимизники бўлиб қолиши мумкин. Боиси, ўткир респиратор касалликлар сингари баъзи бир белгилари намоён бўляпти. Айнан мана шу касаллик қўзғатувчиси бор бўлган муҳитда соғ-саломат юришни ўрганишимиз керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Бу касаллик ўзимизники бўлиб қолиши мумкин» — Нурмат Отабеков