date
views 2 180

Куртка чўнтакларида яширилган «гашиш» фош бўлди

Куртка чўнтакларида яширилган «гашиш» фош бўлди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ҳамда “Тошкент-АЭРО” Ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро А.Ф. томонидан ижарага олинган Мирзо Улуғбек туманидаги хонадон ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Холислар ва хизмат ити ёрдамида ўтказилган текширув давомида хонадондаги шкафда осиғлиқ куртка чўнтакларида 74 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Куртка чўнтакларида яширилган «гашиш» фош бўлди